Озодалик тадбири
Тан тозалиги саломатликка гаров экан, атроф муҳитни тоза тутиш, ифлослантирмаслик ҳам соғликка кафолатдир. Ўзи ва сўзи, юриши ва туриши, кўриниши ва кийиниши тоза, ораста бўлган инсон барчага бирдек хуш келади.
2017 йил 16декабр куни ТИҚХММИ “Иқтисодиёт ва менежмент” факултетидаИнститут раҳбариятининг ташаббуси билан ташкил этилган Институт факултетлари ер участкалари, ҳудудларида ҳар ҳафтанинг шанба куни “Екология куни” доирасида тозалик ва озодалик тадбири ташкил этилди. Тадбирда факултетнинг “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит”, “Иқтисодиёт”, “Менежмент” ва “Екология ва атроф муҳит муҳофазаси” таълим йўналишлари талабалари фаол иштирок этишди.
“Иқтисодиёт ва менежмент” факултети декани ўринбосари Ж.Турдиев ва Ж.Саидахмедов ахбороти
Институт матбуот котиби: Раҳимбой Жуманиёзов